Исроил Ғазодаги БМТ мактабига ҳаво зарбаси йўллади
Фото: AFP
Раҳимова Нодира / ЎзЖОКУ талабаси. Исроил ҳарбий самолёти Ғазо марказидаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги мактабга иккита ракета зарбасини йўллаган. БМТга қарашли мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда фаластинлик маҳаллий журналистлар «BBC»га маълум қилди.
Исроил ҳарбийлари « ҲАМАС мажмуаси» жойлашган БМТ мактабига зарба берганини маълум қилган. ҲАМАС томони эса бу ерда қўмондонлик пункти жойлашганини рад этди.
Ижтимоий тармоқларда вайрон бўлган синфхоналар ва кафанга ўралган жасадлар акс этган тасвирларни кўриш мумкин. «Уруш етади! Биз ўнлаб марта кўчирилдик. Болаларимизни ухлаб ётганларида ўлдиришди», — деб қичқирди ҳужумда яраланган ғазолик аёл.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг