Исроил Ғазода янги қуруқликдаги операцияни бошлади
Фото: AP
Исроил Мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубида яна қуруқликдаги операцияни бошлади.
Маълум қилинишича, Ал-Жанина ҳудудидаги ҳарбий амалиётлардан мақсад Ғазо жанубидаги хавфсизлик зонасини кенгайтиришдир. Бундан ташқари, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва «Ислом жиҳоди» ташкилоти манзилларига зарба беришда давом этмоқда.
«Дам олиш кунлари нишонга олинган манзиллар орасида қурол-яроғ омборлари, ракета отиш мосламалари ва ҳарбий объектлар бор эди», дейилади Исроил армияси баёнотида.
Шу йилнинг 18 мартга ўтар кечаси Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётини ва 19 январдан буён ўт очишни тўхтатиш режими амалда бўлган Ғазо секторига зарбаларни қайта бошлади. Бунга яҳудий давлатининг иддаосича ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш даврида гаровга олинганларни озод қилиш ва уни узайтириш бўйича АҚШ режасини рад этиши сабаб бўлган.
Исроил АҚШни жанговар ҳаракатлар давом этиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Бироқ, ҲАМАС асирларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, ўт очишни тўхтатишни бекор қилган айнан Исроил эканлигини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг