Исроил давлатини барпо этган БМТ қарори эмас, балки Мустақиллик урушида эришилган ғалаба эди — Нетаньяҳу идораси
Фото: Reuters
АҚШ Исроилнинг Байрутдаги ҳужумлар кўлами ортиб бораётганидан хавотирини билдирганидан сўнг бир неча соат ўтиб, яҳудий давлати аскарлари Ливан пойтахтининг жанубига зарба берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Гувоҳлар иккита портлаш овозини эшитган ва иккита алоҳида маҳалладан тутун чиқаётганини кўрган. Бу воқеа Исроил эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ чиқарганидан кейин содир бўлди аммо унда фақат бино кўрсатилган.
Исроил ҳарбийлари сўнгги ҳафталарда “Ҳизбуллоҳ”нинг қалъаси жойлашган Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига олдиндан огоҳлантирмасдан зарбалар бераётган эди.
Исроил ҳарбийлари Байрут жанубидаги Даҳия чеккасида жойлашган гуруҳнинг ер ости қурол-яроғ омборига зарба берганини маълум қилди. “Зарбадан олдин тинч аҳолига зарар етказиш хавфини юмшатиш бўйича кўплаб чоралар кўрилди, жумладан, ҳудуддаги аҳоли огоҳлантирилди”, - дейди Исроил ҳарбийлари.
Баъзи Ғарб давлатлари икки қўшни ва Ғазода ўт очишни тўхтатишга интилмоқда, аммо АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этаётганини ҳамда ракетага қарши тизим, қўшинларни юбораётганини айтмоқда.
Сешанба куни Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер Бенямин Нетаньяҳу маъмуриятига сўнгги зарбалар юзасидан ўз хавотирларини билдирганини маълум қилди.
«Сўнгги бир неча ҳафта ичида Байрутда кузатилган бомбардимон кампаниясининг кўлами ва табиати ҳақида гап кетганда, биз Исроил ҳукуматига хавотирда эканлигимизни ва бунга қарши эканлигимизни аниқ айтдик», — деган у журналистларга.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳроннинг минтақа давлатлари билан “геноцид, ваҳшийлик ва тажовузкорликка барҳам бериш учун” дипломатик ёрдами доирасида Иордания, Миср ва Туркияга ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.
Сешанба куни Нетаньяҳу Франция президенти Эммануэль Макронга телефон орқали суҳбат чоғида бир томонлама ўт очишни тўхтатишга қарши эканлигини айтди ва Макроннинг Ливан бўйича конференсия ўтказиш режасидан ҳайратда қолганини таъкидлаган.
“Франция президентига эслатма: Исроил давлатини барпо этган БМТ қарори эмас, балки Мустақиллик урушида эришилган ғалаба эди...”, — дейилади Нетаньяҳу идорасининг баёнотида.
Елисей саройи изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермади. Икки давлат аввалроқ Макроннинг Исроилга қурол сотишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғи юзасидан ҳам тўқнаш келган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ливандаги зарбалари ўтган йил давомида камида 2350 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 11 мингга яқин киши жароҳат олган. 1,2 миллиондан ортиқ одам эса уй-жойини тарк этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг