Исроил Бош вазири Рафаҳга, миллий хавфсизлик вазири эса Қуддусга нима мақсадда борди?

16:23 21 Июль 2024 Дунё
418 0

Архив сурат

Исроилнинг ўта ўнг қанот миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Қуддусдаги муқаддас жой ҳисобланган Ал-Ақсо масжидига ташриф буюрди.

Ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги ушбу жой билан боғлиқ кескинликлар Исроил — Фаластин тўнашувини янада кучайтирди. Бен-Гвирнинг Ал-Ақсога ташрифи давом этаётган урушнинг сулҳ битимига эришга қаратилган музокараларни бузишга таҳдид сифатида қаралмоқда.

Фаластин ташқи ишлар вазирлиги ушбу ташрифни Қуддус таркибидаги заиф статус-квони хавф остига қўювчи «провокацион юриш» сифатида қоралади.

Масжид Ал-Ақсо мажмуасида жойлашган бўлиб, мусулмонлар учун дунёдаги учинчи муқаддас жой. Бу жойни яҳудийлар ҳам ҳурмат қилиб, Маъбад тоғи деб аташади. Статус-квога кўра, мусулмон бўлмаганлар ҳудудга ташриф буюриши мумкин, аммо намоз ўқий олмайди. Бироқ яҳудий ташриф буюрувчилар борган сари бу тартибни бузмоқда ва фаластинликлар буни провакация деб билишади. Чунки Исроил муқаддас жойни эгаллаб олмоқчи.

Бен-Гвирнинг сўзларига кўра, у исроиллик асирларни қайтариш учун ибодат қилиш мақсадида борган. ҲАМАС исроиллик расмийнинг бу ҳаракати учун Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва Араб Лигасини муқаддас жойдаги бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун чора кўришга чақирди.

Исроил ҳужуми давом этаётган бир вақтда, сулҳ тўхтаб қолган. Исроиллик музокарачилар чоршанба куни сулҳ бўйича музокараларни давом эттириш учун Қоҳирага етиб келишган. ҲАМАС юқори мартабали мулозими Ғазога йўлланаётган зарбалар учун гуруҳ музокаралардан чиқиб кетаётгани лекин бомбардимонлар тўхтаса, келишувга қайтишини билдирган.

ҲАМАСнинг сиёсий етакчиси Исмоил Ҳония Исроилни урушни тугатиш нияти йўқлиги ва асирларни озод қилиш бўйича музокараларни атайлаб бузаётганликда айблади.

Фаластин ҳукумати пайшанба куни Исроилнинг Ғазо марказидаги ҳарбий ҳужумини амалга ошириш вақтида 24 соат ичида 54 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини маълум қилди.

«Al Jazeera» журналисти Дайр ал-Балаҳдан хабар беришича, Исроилнинг анклав марказидаги шиддатли бомбардимон кампанияси сўнгги 10 кун ичида 500 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Шунингдек, Бош вазир Бинямин Нетаньяҳу Исроил аскарлари Ғазодаги ҳужумларини амалга ошираётган бир вақтда Рафаҳда яҳудий аскарлари билан учрашган. Нетаньяҳу ҳарбий босим ва хавфсизликни таъминлаш талаби бирлашганини таъкидлаган. Бинямин келаси ҳафта Америка Қўшма Штатлари Конгрессида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер