Исроил «Al-Jazeera» фаолиятини тўхтатиб қўйди
Исроил ҳукумати мамлакатдаги «Al-Jazeera» фаолиятини тўхтатиб, уни Ҳамаснинг «оғзи» деб эълон қилди. Бош вазир Бенямин Нетаняхунинг айтишича, вазирлар маҳкамаси Ғазодаги уруш давом этаётган бир пайтда нашрнинг ёпилишга рози бўлган.
Полиция якшанба куни Қатар телерадиокомпаниясининг Қуддусдаги марказида рейд ўтказган. Исроил Алоқа вазирлиги текширув давомида керакли жиҳозлар олиб кетилгани ҳақида маълум қилди. Воқеа жойига BBC гуруҳи етиб борган, бироқ полиция уларга суратга олиш ва бинога киритишни тақиқлаган.
Reuters ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроилда «Al-Jazeera» телеканалининг эшиттиришлари тўхтатилгани ҳақида хабар берган. Блокланиш қисман амал қилмоқда, канални «Facebook» орқали кузатиш мумкин.
Таҳлилчиларга кўра, тақиқ хавфсизлик билан эмас кўпроқ сиёсий мақсадларни кўзлаб киритилган. Ҳукумат нашрни ҲАМАСнинг ташвиқот воситаси деб билади. Чет эл матбуоти ассоциацияси Исроил ҳукуматини ўз қарорини қайта кўриб чиқишга ундаб, «Al-Jazeera»нинг ёпилиши барча эркин матбуот тарафдорларини ташвишга солиш кераклигини қўшимча қилган.
Хорижий журналистларнинг Ғазога кириши таъқиқланган ва «Al-Jazeera» ходимларидан бошқа журналистлар бўлмаган. Йиллар давомида Исроил расмийлари тармоқни ўз мамлакатига қарши тарафкашликда айблаб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг