Испаниянинг нуфузли университети Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин

Фото: «Дунё»
Испаниянинг нуфузли университетларидан бири ҳисобланган UNIVERSAE Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг UNIVERSAE университети институционал алоқалар бўйича директори Мануэль Газапо Лапаезе ва мазкур олий таълим муассасасининг Мадрид шаҳридаги бўлинмаси директори Саид Хамед Вахдат Ахмадзода билан музокара ўтказган.
Музокара давомида Испания вакиллари UNIVERSAE фаолиятига доир маълумотлар билан ўртоқлашиб, олий таълим муассасасининг мақсади, вазифалари ва истиқболли режалари ҳақида сўзлаб берган.
Унга кўра, университет нафақат хорижий олий таълим муассасалари, балки йирик корхоналар билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилади ва уларни керакли малакали мутахассислар билан таъминлайди. Янгича ўқитиш тизимини татбиқ этган ҳолда университетда ҳар йили иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлаш учун минглаб юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда.
Испания томони Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодий, ижтимоий, демографик салоҳиятини, унинг қўшни мамлакатлар билан олиб бораётган дўстона ташқи сиёсатини эътиборга олиб, университет вакиллари UNIVERSAE’нинг мамлакатда филиалини очиш таклифини илгари сурган.
Шунингдек, улар Ўзбекистон Марказий Осиёнинг тўлақонли таълим ҳабига айланишига ишонч билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг