Испанияда сув тошқини қурбонлари сони 207 нафарга етди
Испанияда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 207 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка маълум қилди.
“Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 207 киши”, деди у. Вазирнинг сўзларига кўра, экспертларнинг баҳосини инобатга олган ҳолда, жабрланганлар сони ўсишда давом этиши мумкин.
Испания ҳукумати жабрланганларга ёрдам бериш учун икки минг аскар юборди.
Аввалроқ, расмийлар ёғингарчилик ва сув тошқинлари қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилган эди. Табиий офат Валенсия вилоятининг йўл инфратузилмасига катта зарар етказди. Натижада 60 дан ортиқ йўл ёпилди. Вилоятда электр таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг