Иштихонда 65 нафар тиббиёт ходимига ваъда қилинган устамалар тўлаб берилмаган

15:43 20 Октябр 2021 Жамият
772 0

Фото: Абдулазиз Йўлдошев / Халқ сўзи

Мамлакатимизда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа масъул соҳа ходимлари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинганидан хабарингиз бор.

Самарқанд вилояти Иштихон тумани адлия бўлими маълумотига кўра, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида жорий қилинган ушбу тартиб ижроси ўрганилганида, коронавирусга қарши курашиш даврида жалб этилган туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимларига 2021 йил май-июнь ойларида жами 275 805 479 сўм олти фоизлик қўшимча тўловлар ойлик иш ҳақига қўшиб тўлаб берилмагани аниқланди.

Ўз ҳаловатини, саломатлигини хатарга қўйиб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётган бу ходимларга туман адлия бўлими тақдимномасига асосан ваъда қилинган устамалар тўланиши таъминланди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?