Ишсизлик муаммосини қандай ҳал қилиш мумкин?
Мамлакатимизда бўш ва квоталанадиган иш ўринларига банд бўлмаган аҳолини жойлаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали йўлларини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Бу борада ҳар йили махсус дастурлар қабул қилиняпти. Лекин, шунга қарамай, фуқароларни иш билан таъминлашда ижобий натижаларга эриша олмаяпмиз.
Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 1,5 миллион нафари иш ўрнига муҳтожлиги, бу ишга яроқли аҳоли сонининг салкам 10 фоизини ташкил қилиши ҳам ана шундай дейишга асос бўлади.
Янги иш ўринларини яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш масаласидаги муаммоларни бартараф этишнинг янги ва самарали механизмлари Президентимизнинг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида акс эттирилди.
Қарор билан аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишидаги фаолиятни такомиллаштириш ҳамда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга доир “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланди.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳам оширилмоқда. Жамғармага шу йилнинг ўзида республика бюджетидан қўшимча 150 миллиард сўм, 2019 йилдан бошлаб эса 300 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиб борилади.
Ҳужжатга кўра, кичик тадбиркорлик субъектларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда уч йилга олти ойлик имтиёзли давр билан микрокредитлар бериладиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг