Ишдан ноқонуний бўшатилган ходим ўз вазифасига тикланди — Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилоятидан фуқаро В.А. ишдан ноқонуний равишда бўшатилганлиги бўйича мурожаат қилиб, унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўради.
Мурожаатчининг ёзишича, у «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда етакчи мутахассис лавозимида ишлаб келган. Фуқаро В.А. билан тузилган меҳнат шартномаси 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан бекор қилинган. Унга асос қилиб жамият касаба уюшмаси қўмитасининг тегишли йиғилиш баёни кўрсатилган.
Шунингдек, фуқаро В.А. 1995 йилдан буён ушбу жамиятда ишлагани ва аввал бирор марта интизомий жавобгарликка тортилмагани ҳамда боқувчиси йўқ ёлғиз она эканини қайд этган.
Мурожаат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши билан биргаликда ўрганилди.
Ишга тааллуқли ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ходим 2023 йилнинг июль ойида навбатдаги меҳнат таътилига чиққани, унга қачон ишга қайтиши кераклиги маълум қилинмагани, таътил вақтида соғлиғи ёмонлашгани туфайли 2 маротаба меҳнатга лаёқатсизлик варақалари очилгани, ходим ишга қайтганида 2 кун сабабсиз ишда бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилганлиги аниқланди.
Ҳужжатлар ўрганилиб, иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги бузилганлиги ҳолатлари аниқланди ва судга ишга тиклаш ҳақида даъво ариза киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан иш берувчининг буйруғи ғайриқонуний деб топилди ва бекор қилинди. Мурожаатчи В.А. ўз лавозимига тикланиб, мажбурий прогул кунлари ва етказилган маънавий зарар учун 19 миллион 680 минг сўм ундирилиши белгиланди.
Ҳозирда мурожаатчи аввалги лавозимида ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг