«Ипак йўлида» фильми яна бир халқаро фестивалда ғолиб бўлди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Ипак йўлида» қисқа метражли фильми жорий йилнинг 1-21 июль кунлари Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилган Патрики халқаро кинофестивалида «Энг яхши режиссёр иши» номинацияси бўйича ғолиб бўлди.
Мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
Сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.
Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўлида» қисқа метражли фильми бундан ташқари яна бир нечта халқаро кино фестивалларда иштирок этиб, муносиб тақдирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг