Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик БААдан экстрадиция қилинди
Фото: ИИВ
Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги натижасида Бирлашган Араб Амирликларидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинган.
Экстрадиция икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолият ҳамда Интерпол каналларидан фойдаланган ҳолдаги самарали ҳамкорлик туфайли амалга оширилган. Ушбу иш трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган.
Ҳозирда фуқаро қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда суд олдида жавоб бериши учун ваколатли органларга топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг