Интерпол онлайн фирибгарларнинг халқаро тармоғини йўқ қилди

14:47 15 Январь 2024 Дунё
516 0

Интерполнинг маълум қилишича, халқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан онлайн молиявий жиноятларга қарши кураш — “Operation HAECHI IV” амалиёти натижасида 34 мамлакатда 3500 га яқин одам ҳибсга олинган ва уларнинг 300 млн. доллар активлари мусодара қилинган. 6 ой давом этган операцияда Осиё, Африка, Европа, Шимолий Америка ва Океания давлатларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этишди.

Ўтказилган операция натижасида 82 112 шубҳали банк ҳисоблари блокланди, 199 млн. доллар нақд пул ва 101 млн. доллар виртуал активлар мусодара қилинди. Инвестицион фирибгарлик, бизнес электрон почта фирибгарлиги ва электрон тижорат фирибгарлиги “Operation HAECHI IV” амалиёти доирасидаги барча тергов ишларининг 75 фоизини ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер