Интеллектуал мулк соҳасида янги кўкрак нишони таъсис қилинади
«Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, кўкрак нишони билан мамлакатда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга, интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга ва аҳолида интеллектуал фаолият натижаларига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Нишон билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Тақдирлашга оид таклифлар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар Адлия вазирлигига тақдим этилиши лозим.
Қайд этилишича, Марказий банкнинг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Адлия вазирлигининг буюртмасига асосан кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг