«Instagram»да дизлайк функцияси пайдо бўлиши мумкин
«Instagram» изоҳлардаги дизлайк функциясини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда «TechCrunch» нашри хабар берди.
Бу функция айрим фойдаланувчилар эътиборини тортиб, турли изоҳлар йиғишга ҳам улгурди. Компания раҳбари Адам Моссери ҳам уни синов тариқасида амал қилаётганини тасдиқлаган.
Моссери «Threads»даги постида дизлайклар сони ҳаммага кўрсатилмаслиги ва сизга қолдирилган шу турдаги изоҳдан бошқалар хабардор бўлмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дизлайклар сони рейтингларда ҳисобга олинади.
Функция фойдаланувчиларга қайсидир шарҳ ёқмагани ҳақида муаллифни хабардор қилиш имконини яратади. Бу шарҳ тизимининг янада ривожланишига ёрдам бериши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, 2021 йилда «Instagram» фойдаланувчиларга лайкларни яшириш имконини тақдим этганди. Бу ижтимоий тармоқларда одамлар ўртасидаги босимни пасайтиришга ёрдам бериши керак эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг