Инсоният қўлида ўқланган қурол бор — Антониу Гутерриш
Фото: Ichiro Mae/UN Photo
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Япониянинг Хиросима шаҳрида атом бомбардимонининг 77 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этди.
Бутун дунё бўйича арсеналларда қарийб 13 минг ядро қуроли бор, деди ўз нутқида Антониу Гутерриш. БМТ расмий сайтига жойланган маълумотларга кўра, Бош котиб янги қуролланиш пойгаси авж олаётганидан огоҳлантирган.
Дунё раҳбарлари юз миллиардлаб доллар сарфлаб, захираларни кўпайтирмоқда. Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, «жиддий ядровий оқибатларга олиб келадиган инқирозлар жадаллик билан тарқалмоқда».
«Ядро қуролига эга давлатлар ядровий уруш эҳтимолига йўл қўйиши мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Инсоният қўлида ўқланган қурол бор», — деди БМТ бош котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг