“Инсон” – инсонга кўмакчи
Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаётини яхшилаш ва уларга кўмак бериш йўналишларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлашда коучинг хизматлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Инсон” – инсонга кўмакчи” шиори остида коучинг тадбирлари ўтказиб келинаётгани ҳам эътиборга молик.

Навбатдаги шундай тадбир Қорақалпоқ давлат университетида ташкил этилди. Дастлаб Қорақалпоғистондаги “Инсон” марказлари ходимларининг малакасини ошириш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди, сўнгра коучинг тадбири бўлиб ўтди.
— Тажрибали мутахассислар томонидан соҳада жорий этилган хизмат турлари бўйича тушунчалар берилди, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси мудири Икрамбек Рузимбаев. — Коучинг — бу шахснинг ички салоҳиятини юзага чиқариш, мақсадларини аниқлаш ва унга етиш учун ҳаракат стратегиясини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи замонавий услубдир. Коуч (мураббий) мижоз билан якка тартибда ишлаб, уни тинглайди, зарур саволлар беради ва муаммоларга ечим топишда кўмаклашади. Айни пайтда психологик ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами учун бу хизмат жуда самарали бўлмоқда.

Очиқ мулоқотда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида фаолият олиб борувчи ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан масъулларга юзланди ва жавоб олди.
Коучинг тадбирлари доирасида бугунги кунгача республикамиз бўйлаб 40 дан ортиқ ҳудудда 10 000 нафардан зиёд фуқаро қамраб олингани ушбу ташаббуснинг самарадорлигини яққол кўрсатмоқда.
“Инсон” – инсонга кўмакчи” шиори оддий сўз эмас, унда чуқур маъно ва инсонпарварлик ғояси мужассам. Эътиборлиси, жойларда ўтказилаётган тадбирларда ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларга хизмат кўрсатиш бўйича “Инсон” марказлари ходимларининг малакаси ҳамда соҳадаги янгиликлардан хабардорлиги ошириб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг