"ИННОПРОМ Марказий Осиё" Халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг 24 апрел куни Халқаро саноат кўргазмаси очилди. Тадбир илк бор 2021-йилда Тошкентда ташкил этилган бўлиб, икки йил ичида ҳудудлараро ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш учун самарали платформа сифатида ўзини намоён қилди. Ўтган йиллар давомида кенг кўламли экспозиция доирасида 30 та ишбилармонлик тадбирлари ва тадбиркорлар ўртасида 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди, натижада умумий қиймати 7 миллиард доллардан кўп бўлган 600 дан ошиқроқ келишувларга эришилди.

Қайд этилишича, жорий йилда ИННОПРОМ нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун йирик сармоявий иқтисодий ва саноат истиқболлари кун тартибини очади.
МДҲ давлатлари, Франсия, Италия, Нидерландия, Ҳиндистон, Сингапур, Хитой, Япония, Арманистон, Қозоғистон, Туркия ва Туркманистондан 5 мингдан ортиқ делегатлар, шунингдек, 300 та хорижий компаниялар, бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.

Тадбирнинг асосий мақсадлари – соҳадаги энг илғор технологиялар ва ишланмаларни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон саноат корхоналари ва бошқа мамлакатлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан иборат. Инвестицион битимлар ва савдо шартномаларининг мустаҳкам пакети имзоланиши кутилмоқда.
Мулоқот майдончалари, экспертлар эътиборини саноат ишлаб чиқаришининг асосий масалалари ва минтақа мамлакатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратади.












Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг