Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди

Масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо қилинган бўлиб, масжид Гунадарма университети архитектор талабалари томонида лойиҳалаштирилган.
Мазкур масжид очилишида Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов онлайн тарзда нутқ сўзлаб, Индонезия мусулмонлари томонидан улуғ муҳаддис Имом ал Бухорийнинг номларига масжид барпо қилиниши икки халқ ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашини эътироф этди.
Масжид очилишида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Розикулов табрик сўзи билан иштирок этди ҳамда масжид учун эсдалик совғалари ҳадя этди.
Ушбу масжиднинг қизиқ жиҳати шундаки, масжидни барпо этишда юртимизда мавжуд архитектура ечимлари асосида барпо этилди. Масжид нақшлари Шоҳи Зинда зиёратгоҳидан андоза олинган бўлса, масжид ғиштларини теришда Бухородаги Пойи Калон масжидига ўхшаш тарзда ёндашилган. Масжиднинг олд тарафида Хасти Имом масжидида мавжуд миноралар каби икки минора қад ростлаган. Ушбу масжиднинг очилиши Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-6165-сонли Фармони доирасида Индонезияда Ўзбекистоннинг бой исломий меросини тарғиб қилишга хизмат қилиши мумкин.
Жакартадаги Истиқлол музейи эксперти, хаттот масжид очилиши ҳақида ўз фикрини билдирди:
— Ўзбекистонга қайноқ меҳрли саломларим бўлсин. Ҳозир мен янги очилган Имом Бухори масжиди қаршисида турибман.
Масжидни Профессор Маргианти очиб бердилар. Масжид ғояси ва дизайни бизнинг Ўзбекистонга ташрифларимиз натижасида юзага келди. Буни масжиддаги турли хил услублар Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидаги биноларга ўхшаши орқали кўриш мумкин. Бу бино икки мамлакат дўстлиги рамзи ва Ўзбекистоннинг кичик бўлаги бўлиб хизмат қилади.
Бу ерга келган зиёратчилар Ўзбекистон маданий меросидан баҳраманд бўлишлари мумкин ва барчамиз учун азиз бўлган Имом ал Бухорий ҳақларига дуо қилиб, уларга бўлган ҳурматимизни изҳор қилишимизга имкон яратади. Ўзбекистон ва Индонезия халқлари ўртасидаги дўстлик яна ҳам мустаҳкам бўлсин!»
Шунингдек, Индонезия Республикасида зиёрат туризмини тарғиб қилиш борасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Ислом академияси ва Ислом цивилизация маркази ва зиёрат туризм элчиси томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг