IndiGo Деҳли ва Тошкент ўртасида парвозларни ҳар куни амалга оширади

20:47 15 Июнь 2024 Жамият
318 0

17 августдан Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли — Тошкент — Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

Шундай қилиб, парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади.

Маълумот учун, IndiGo авиакомпанияси 2023 йил 22 сентябрдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер