Илон Маск Трамп маъмуриятида қайси лавозимда иш бошлаши маълум бўлди
Дунёнинг энг бой одами Илон Маcкнинг Америка ҳукуматида қандай лавозимда ишлаши маълум бўлди, деб хабар бермоқда «NBS News» нашри.
Унга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп «Tesla», «SpaceX» компаниялари раҳбари Илон Маскни Ҳукумат самарадорлиги департаментига раҳбар этиб тайинлаган. Маск ушбу департаментда «махсус ҳукумат ходими» сифатида фаолият олиб боради.
Маълум бўлишича, Маскнинг «SpaceX» компанияси федерал ҳукумат билан шартномаларида миллиардлаб пул ишлаб олган. Бу эса кўплаб сиёсий танқидчиларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
«Маскнинг федерал ҳукумат билан даромад қилиши манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқаради. У давлат лавозимига киришгач манфаатлар тўқнашуви талаблари ва ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши керак», — дейди танқидчилар.
Конгресс тадқиқот хизмати ҳисоботига кўра, махсус давлат ходимлари йил давомида 130 кундан ортиқ ишлашлари мумкин эмас. Шунингдек, Маск ҳам ўз лавозимида ярим кун ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
«Илон Маск бизнинг розилигимизсиз ҳеч нарса қила олмайди. Керак бўлганда унинг таклифларини ўрганиб чиққан ҳолда рухсат берамиз ёки рад қиламиз. У ўз лавозимидаги фаолияти ҳақида доимий ҳисобот бериб туради», — дейди Трамп.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг