Илон Маск Рамзан Қодировнинг «Cybertruck» электромобилини «ўчириб қўйди»
Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Cybertruck» электромобили Илон Маск томонидан ўчириб қўйилганини айтди. Бу ҳақда у ўз Telegram каналида маълум қилди.
Қодировга кўра, яқинда «Tesla» компаниясидан олган «Cybertruck» электромобили ишдан чиқиб қолган ва уни манзилга олиб келиш учун шатакка олишга тўғри келган. У машинани компания асосчиси Илон Маск масофадан туриб ўчириб қўйганини иддао қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қодиров жорий йилнинг август ойида «Cybertruck» ҳақида мақтаниб, уни Илон Маскнинг совғаси эканини айтганди. Бироқ Маск бу хабарни рад этиб, Қодировга ҳеч қандай совға бермаганини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг