Илон Маск Марсдаги биринчи шаҳар номини ошкор қилди

12:47 08 Июль 2024 Дунё
898 0

Фото: Х

Америкалик тадбиркор Илон Маск Марсдаги биринчи шаҳарга қандай ном беришини айтди. Унинг сўзларига кўра, мазкур аҳоли пункти Бар деб аталиши мумкин.

Маскнинг варианти ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди. Уларнинг кўпчилиги «бар» сўзини ичимлик сотадиган буфет билан боғлашмоқда. Шунингдек, улар нега «клуб» эмас, балки «бар» номи танланганига изоҳ сўрашган. Яна бир гуруҳ тармоқ фойдаланувчиларининг таъкидлашича, «Марс Бар» машҳур ширинлик номига ўхшайди. Маск эса саволларга ҳамон изоҳ бергани йўқ.

Аввалроқ, Маск одамларнинг бошига чипларни жойлаштириш бўйича синовларни давом эттиришни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган эди. У яна учта кўнгиллини қидира бошлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?