Илк бор ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони ўтказилмоқда
Илк маротаба ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълумот берди.
Унда айтилишича, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ташкил этилади. Имтиҳонлар A1, A2 ва B1 даражалари бўйича ўтказилади ҳамда номзодларга ўзбек тилини билиш даражасини белгиланган мезонлар асосида расмий тасдиқлаш имконини беради.
Бугун, 1 март кунидан имтиҳонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланган ва 15 март кунига қадар давом этади. Имтиҳон 18 март куни, соат 10:00 да ўтказилиши режалаштирилган.
Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш «uzpro.uzbmb.uz» расмий платформаси орқали амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг