Икки ҳудудда автокредит маблағларини ўзлаштирганлар ушланди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида автокредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Л.Н.» МЧЖ масъул шахслари «Д.» МЧЖдан «Isuzu» русумли юк машинасини сотиб олгандан кейин гаровга қўйиш шарти билан ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағининг 595 млн сўмини ушбу МЧЖ орқали нақдлаштириб олиб, талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Шу каби департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда фуқаро Б.Э. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган «Kia Karnival» русумли автомашинани сотиб юбориб, банк манфаатларига 354,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг