ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига янги бошлиқ тайинланди

16:33 28 Январь 2026 Сиёсат
593 0

Умархонов Азизхон Шарипхонович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Умархонов Азизхон Шарипхонович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловга қадар у Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Умархонов 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган. У 2020 йилдан 2021 йилнинг августига қадар Ўзбекистон Республикаси Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?