III парламентлараро форумида ёшлар бандлиги ва рақамли хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди
Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган «Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари: минтақани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича самарали ечимлар» мавзусидаги III парламентлараро форумда ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда сунъий интеллект соҳасида ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Форумда ёшлар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорида тенг имкониятларни яратиш, таълим ва касбга йўналтириш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, рақамли суверенитет, киберхавфсизлик, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, Интернетдаги таҳдидлардан ёшларни асраш борасида қўшма ҳаракатларни кучайтиришга доир таклифлар билдирилди.
Муҳокама давомида сунъий интеллект технологияларининг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўрни ва имкониятлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, сунъий интеллект билан боғлиқ ҳуқуқий базани шакллантириш, инсон ҳуқуқлари ва ахлоқий меъёрлар билан уйғунлашган қонунларни қабул қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади. Қатор давлатлар бу борада амалий қадамларни бошлаган бўлиб, минтақавий ҳамкорлик орқали мазкур соҳадаги тажриба алмашуви муҳим аҳамиятга эга.
Форум якуни бўйича Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро ҳамкорлиги ва ташаббусларининг йўналишлари белгилаб берилган Бишкек декларацияси қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг