Ички ишлар органларида ходимларининг ижтимоий ҳимояси таъминланади

04:49 13 Март 2022 Ҳужжатлар
9930 0

Фото: Архив сурат

Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органларида ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги 55-сон буйруғи имзоланди.

Унга қўра, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятида бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш мақсадида қуйидаги амалиёт жорий этилади:

— ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги хизматлар «Ягона дарча» тамойили асосида ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича марказий ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан кўрсатилади;

— ММИваКБТД ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва унинг ягона тизим асосида мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

— ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги мурожаатлар анъанавий тарзда ҳамда Вазирликнинг “E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар портали орқали электрон тарзда қабул қилинади ва ошкора электрон навбат юритилади;

— ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятини бошқача тарзда амалга оширишга, шу жумладан бу борадаги мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бюрократик тўсиқларга йўл қўйилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер