Ичан - Қалъа ҳудудидан гумбазсимон гулбадав топилди
Ичан - Қалъа давлат қўриқхонаси кўчаларидаги оқава сув қувурлари ўтказилаётган пайтда, ХХ аср бошида, 1905 йилда қурилган Матпанабой мадрасасининг шимолий - шарқий қисмида шу давр учун мўлжалланган оқава сувлар кетадиган гумбазсимон гулбадав топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Мадраса ҳужраларидаги адан (тўшши)дан чиққан сувлар ҳовлидаги марказий аданга бориб тушган, навбати билан сопол қувурлар ёрдамида кўчадаги гулбадавга бориб қуйилган.
Яна бир қизиқарли жиҳати, оқава сувларни чиқариб юборишнинг қадимги тизими билан ҳозирги замон сув тизимининг ўрни анча йиллардан сўнг бир ерда эканлиги маълум бўлди.
Ушбу жой ойнаванд қилиниб, иккала тизим бир-бирига қиёсланиб кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг