Ҳужжатда 20 йил ўғил бола бўлиб келган қизга ўз исми ёзилган гувоҳнома берилди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоқлари аҳолиси учун туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулда 20 йилдан буён «Шафоатов Олим» дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган қиз мурожаат қилди.
Ҳақиқатан, бу қиз туғилганида унга янглишиб, «Шафоатов Олим» деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Аввало, ота-онанинг беқунтлиги, қолаверса, тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани ва марказга бориш қийин бўлгани сабабли бу қизнинг ўғил бола исми ва фамилияси қайд этилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмай қолиб кетган.
— Кеч бўлсада бу хато тўғриланди, — дейди Деҳқонобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Озода Ашурова. — Биз сайёр қабулдан сўнг «Шафоатов Олим» гувоҳномаси билан юрган қизга «Шафоатова Муқаддам Равшан қизи» деб қайд этилган гувоҳномани топширдик. Эндиликда бу тоғ қишлоқларида йилига икки марта сайёр қабул ўтказишни мўлжаллаяпмиз.
Сайёр қабулда турмуш қурганига 4 йил бўлган, шаръий никоҳ орқали яшаб келаётган келин-куёвга қонуний никоҳдан ўтганлиги тўғрисидаги, 17 нафар болага туғилганлиги, 8 оилага эса никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар топширилди. Кўплаб фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг