Ҳусийлар АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум уюштирди

14:18 13 Ноябрь 2024 Дунё
436 0

Фото: Reuters

АҚШ ҳарбий кемалари Яман қирғоқлари яқинида сузиб кетаётган ҳусийларнинг ракета ҳамда дрон ҳужумига учраганини Пентагон тасдиқлади ва қуролли гуруҳ АҚШнинг “Abraham Linkoln” самолёт ташувчи кемаси ва икки эсминетига ҳужум қилганини маълум қилди.

Пентагон ҳаво кучлари матбуот котиби генерал-майор Патрик Райдер сешанба куни Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги кучлари Қизил денгизни Кўрфаз билан боғлайдиган Боб ал-Мандеб бўғозидан ўтиш чоғида Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши айтиладиган ҳусийларнинг кўплаб ҳужумлари муваффақиятли қайтарилганини очиқлаган.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ кемаларига камида бир томонлама ҳужумга учувчи учоқлар, бешта кемага қарши баллистик ракеталар ва учта кемага қарши қанотли ракеталар томонидан ҳужум қилинган. Райдерга кўра, у “Abraham Linkoln” самолёт ташувчисига қарши ҳужумлардан бехабар.

Сешанба куни эрталаб ҳусий жангчилари саккиз соат давом этган ҳужумда АҚШ денгиз флотига қарши иккита махсус ҳарбий операция ўтказганликларини эълон қилишди.

“Биринчи операция Араб денгизида жойлашган Америка самолёт ташувчи кемасини, яъни “Abraham Linkoln”ни бир қанча қанотли ракеталар ва учувчисиз самолётлар билан нишонга олди. Иккинчи операция эса Қизил денгиздаги икки Америка эсминетини бир қанча баллистик ракеталар ва учувчисиз учувчисиз учоқлар билан нишонга олди”, — дейди ҳусийлар ҳарбий воизи Яҳё Сареа.

Яманнинг катта ҳудудлари, жумладан, пойтахт Сана шаҳрини назорат қилаётган ҳусийлар 2023 йил ноябридан бери Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги Исроил билан боғлиқ кемаларга ҳужумлар уюштирмоқда. Бу орқали улар фаластинликларни қўллаб-қувватлаётгани айтилади.

Қуролли гуруҳ, шунингдек, Исроил ёки унинг Ғазога қарши уруши билан аниқ алоқаси бўлмаган тижорат кемаларига ҳужум қилишда ҳам айбланган.

Ҳусийлар 90 дан ортиқ кемани ракета ва учувчисиз самолётлар билан нишонга олиб, тўрт нафар денгизчини ўлдирган ва икки кемани чўктирган. Ўтган йилнинг ноябрида ўғирлаб кетилган Буюк Британияга тегишли ва Япония томонидан бошқариладиган “Galaxy Leader” кемасининг экипажи Яманда ҳибсда қолмоқда.

Яман гуруҳи дунёдаги энг гавжум денгиз йўлларидан бирида савдони жиддий равишда тўхтатган ҳужумларни тўхтатиш шарти сифатида Исроилдан Ғазога қарши урушни тугатишни талаб қилмоқда.

Америка Қўшма Штатлари Буюк Британия кўмагида Қизил денгиздаги кема ҳужумларига жавобан Яманнинг ҳусийлар назоратидаги ҳудудларидаги нишонларга бир неча бор зарбалар берди.

Якшанба куни АҚШ ва Буюк Британия Сана ва шимолий Амран губернаторлигига ҳаво ҳужумлари уюштирди ва Пентагон ҳусийларнинг илғор қурол сақлаш жойларини нишонга олганини айтди.

Ҳужумлар АҚШнинг “B-2” стратегик бомбардимончи самолётлари ҳусийларнинг бешта ерости қуроллари сақланадиган жойга зарбалар берганидан кейин содир бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер