Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш жараёни тартибга солинади
“Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
— Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар комплекс тарзда тартибга солинади;
— Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шартлари ва давомийлик муддати ҳамда эксперимент ўтказиш мумкин бўлмаган соҳалар белгиланади;
— Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш, унинг натижаларни баҳолаш ва расмийлаштириш тартибга солинади;
— Ҳуқуқий эксперимент тартиб-таомилларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.
Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент лавозимга тайинлаш ва озод этишга, давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини қисқартириш ёки тугатишга, амнистия ва афв этишга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, бекор қиладиган ёки уларнинг аҳволини оғирлаштирадиган ҳолатларга нисбатан қўлланилмаслиги белгиланмоқда.
Ҳуқуқий эксперимент қонунчилик ҳужжати ёки унинг нормаси самарадорлигини алоҳида олинган ҳудуд ва (ёки) шахслар доирасида маълум вақт оралиғида синовдан ўтказиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг