Ҳудудларда ичимлик ва оқова суви нархлари оширилмоқда

10:16 26 Июль 2023 Иқтисодиёт
546 0

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 июлдаги қарори билан янги тарифлар (нархлар) тасдиқланган. Ичимлик суви нархи қарийб 2 бараварга оширилган. Мазкур қарор расман эълон қилингандан 15 кун ўтгач кучга кириши белгиланган.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 17 июлдаги қарори билан янги нархлар тасдиқланган . Аҳоли учун ичимлик сувининг нархи 2 бараварга оширилган. Қашқадарё вилоятида янгиланган тарифлар ОАВда эълон қилингандан кейин 15 кун ўтгач кучга кириши белгиланган.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 25 июлдаги қарори билан янги тарифлар тасдиқланган. Ичимлик суви нархи қарийб 2 бараварга оширилган. Тошкент вилоятида янгиланган тарифлар 20 августдан кучга кириши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?