Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилоятида ўтган йилда умумий қиймати 42,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноатнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 19,9 фоизга, кичик бизнеснинг саноатдаги ҳиссаси 41,2 фоизга етди. Кимё ва нефть, озиқ-овқат, енгил саноат йўналишлари етакчи тармоқ вазифасини ўтаяпти. Жорий йил якунига бориб, 48,6 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу ўсиш суръати 105 фоизни ташкил этишини англатади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вилоят бўлими биносида ташкил этилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси очилиш маросимида ана шу рақамлар тилга олинди.

Бу галги тадбирда мингга яқин корхона вакили иштирок этмоқда. Уларнинг 300 дан зиёди ўз маҳсулотларини кўргазмага қўйган ёки ярмаркадан тарғибот майдончаси сифатида фойдаланмоқда.
Саноатни ривожлантиришда Маҳаллийлаштириш дастури муҳим аҳамиятга эга. Тадбир иштирокчилари сафида маҳаллий хом ашёдан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган бир қатор корхоналар бор. Улар саъй – ҳаракати билан йил якунига қадар 50 турдан зиёд янги маҳсулот ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Йирик ҳажмдаги резервуарлар, металл конструкциялар, бурғилаш ускуналари, сунъий тола, гофра, электроника маҳсулотлари шулар жумласидан.

Бугун якун топадиган кўргазма дастури доирасида саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Бир қатор йўналишлар, жумладан, заргарлик, туризм, фармацевтика каби соҳаларни равнақ топтиришга дахлдор тақдимотлар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг