Ҳиндистонлик мутахассислар Андижонда кичик ГЭСлар барпо этади

15:02 29 Март 2023 Иқтисодиёт
545 0

Фото: Халқ сўзи

Шу кунларда республикамизда электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида гидроэнергетика йўналишини шакллантиришга эътибор қаратилмоқда. Айни пайтгача мамлакат миқёсида 500 млн долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 260 мегаваттли қувватлар яратилди. Бунинг натижасида «Ўзбекгидроэнерго» тизимидаги станцияларнинг умумий қуввати 2 минг мегаваттдан ошиб, йилига 2 млрд куб метр табиий газни иқтисод қилиш имконияти яратилди.

Шу йилнинг 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев энергия таъминотини ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда гидроэнергетика тизимидаги янги режалар тақдимоти билан танишган эди. Унда ҳудудларда 250 та участкада йилига 675 млн киловват-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Жойларда бу борадаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Андижон вилоятида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан биргаликда кичик гидроГЭСлар қуриладиган бўлди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда шу каби масалалар муҳокама қилинди. Унда Ҳиндистоннинг микроГЭСлар қуриш фаолияти билан шуғулланувчи «Маклег» компанияси вакили Балрам Бҳатваж бошчилигидаги вакиллар иштирок этдилар. Музокара натижасига кўра, ҳамкорлар иштирокида Олтинкўл, Андижон туманлари ва Хонобод шаҳарларида навбатдаги кичик ГЭСлар қуриладиган бўлди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?