Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди
Иллюстратив фото
Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг «Truth Social» ижтимоий тармоғида хабар қилди.
Тўрт кеча ўт давом этган ҳарбий объектларга қарши ўзаро ҳаво ҳужумларидан сўнг эришилган келишув Оқ уй воситачилигида амалга ошди ва Трамп бу натижани кескин бўлиб ўтган музокаралар самараси деб атади.
Покистон ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар Трампнинг баёнотини тез орада тасдиқлаб, мамлакат минтақада тинчлик ва барқарорлик тарафдори эканини ҳамда ҳудудий яхлитликдан ҳеч қачон воз кечмаслигини таъкидлади.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Викрам Мисри эса келишувга кўра, 10 май, соат 17:00 дан бошлаб ҳавода ва денгизда барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам шаҳри яқинида содир этилган террорчилар ҳужумидан сўнг икки давлат ўртасидаги зиддият кучайганди. Теракт оқибатида 25 ҳиндистонлик ва бир нафар Непал фуқароси ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг