“Ҳаёт ранглари” бадиий кўргазмаси очилди
Фото: Динара Чиркова, "Халқ сўзи"
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон бадиий академияси, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда “Colibri” рассомчилик мактаби билан ҳамкорликда “Ҳаёт ранглари” номли бадиий кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага рассомчилик мактабининг 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчилар ижоди жамланган.
Экспозицияда намойиш этилган ишлар турли мавзу ва жанрларда бўлиб, улар орасида табиат, қушлар ва гуллар, натюрморт, манзара жанрлари, кубизм, модернизм йўналишларида талқин қилинган.
“Colibri” нодавлат рассомчилик мактаби 2018 йилда ёш рассом Мафтуна Раҳимова томонидан очилган бўлиб, рангтасвир, чизматасвир, графика, либос тарихи йўналишларида бошланғич сабоқлар берилади.
Бу кўргазма рассомчилик мактабининг илк ижодий иши ҳисобланади, — дейди М.Раҳимова. — Мақсадимиз, ёшлардаги тасвирий санъатга бўлган қизиқишини ошириш, иқтидорини намойиш этишга кўмак беришдир. Мактабимизда кам таъминланганлар учун бепул таълим йўлга қўйилган. Улар барча тўгарак аъзолари қатори машғулотларда иштирок этадилар. Яъни уларни ажратмаймиз. Бугунги илк жамоавий кўргазмамизда уларнинг ҳам ижодий ишлари ўрин олган. Мен ўқувчилардаги қувонч ва ғайратни кўриб ўзимга ҳам илҳомландим. Бундай кўргазмалар келгусида давомли бўлишига, сафимиз янада кенгайишига ишонаман.
Кўргазма 21 майгача давом этади.
Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг