Ҳатайлик меҳмонлар Хоразмда
Муҳтарам Президентимиз жорий йил январь ойида Туркияга расмий ташрифи чоғида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар-жой мажмуасининг очилиш маросимида туркиялик қардошларни, хусусан, Ҳатай аҳолиси вакилларини юртимизга саёҳат ва Наврўз байрамига таклиф этган эди. Ушбу ташаббус асосида юртимизга ташриф буюрган Ҳатай вилояти вакиллари бугун Урганч халқаро аэропортида халқимизга хос меҳмоннавозлик билан кутиб олинди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.


Меҳмонлар Урганч давлат педагогика институтидаги Наврўз тантаналарида иштирок этадилар. Куннинг иккинчи ярмида “Арда Хива” халқаро туризм мажмуаси ва Ичанқалъанинг тарихий обидаларини томоша қиладилар.

Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи“.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг