Ҳасанбой Дўсматов рингга қайтмоқда
Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Қирғизистон пойтахтидаги «Бишкек» спорт аренасида проф бокс оқшоми ўтказилади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов ҳам иштирок этади.
Мазкур тўқнашувда ҳамюртимиз мексикалик Рене Калистога қарши баҳс олиб боради. Жанг ўта енгил вазн — 50,8 кг тоифасида ташкил этилади. Маълумот учун, бу Ҳасанбой учун мазкур дивизиондаги илк жанг ҳисобланади.

Эътиборлиси, ушбу жанг Дўсматов учун IBF рейтингида 2-ўринга кўтарилиб олиш имконини беради. Ҳасанбой айни дамда ўта енгил вазнда IBF рейтингида 8-, Калисто эса 7-ўринни банд этиб турибди.
32 ёшли Ҳасанбой профессионал фаолияти давомида 7 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. У 5 та жангида рақибларини нокаутга учратишга мувофФақ бўлган. Рене Калисто эса жами 25 та жангда рингга кўтарилиб, 23 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг натижа қайд этган. Мексикалик боксчи 9 та жангида рақибларини муддатидан олдин таслим этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг