Ҳарбийларга янги уйлар топширилди
Сўнгги йилларда миллий армияни ислоҳ қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бир қаторда ҳарбийларга ўз хизмат вазифаларини бекаму кўст адо этишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётир.

Жорий йилда Хоразм вилоятининг Тупроққалъа ва Шовот туманларида чегарани қўриқлаш взводи ҳарбийлари учун 40 хонадонга эга янги хизмат уйлари ва 20 ўринли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Хива туманидаги чегарани қўриқлаш взводи ҳарбийлари ҳам янги хизмат уйларига эга бўлдилар.

Янги турар жойнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда ҳарбий-маъмурий сектор вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари иштирок этдилар. Янги бинолар энергиятежамкор конструкциялардан фойдаланган ҳолда, замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган бўлиб, барча қулайликларга эга.
Шунингдек, байрам арафасида Урганч шаҳридаги ал-Хоразмий шаҳарчасида барпо этилган кўп қаватли уй ҳарбий хизматчиларга имтиёзли ипотека кредитлари асосида тақдим этилди.

-2026 йил оиламиз учун жуда омадли бошланяпти, — дейди ҳарбий хизматчи Бекзод Зарипов. – Ватан ҳимоячилари байрами арафасида Урганчнинг янги барпо этилган ва кундан кунга чирой очиб бораётган ҳудуди – ал-Хоразмий шаҳарчасида жойлашган янги хонадонга эга бўлдик. Қувонарли томони ушбу шаҳарчада мактаб ва боғчалар, ёшлар технопарки бошқа замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Ҳарбийларга кўрсатилаётган юксак эътибор учун ҳурматли Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонига самимий миннатдорчилик билдирамиз!
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг