Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари саломатлиги — доимий эътиборда

Марказий ҳарбий клиник госпитали ҳамда Термиз ҳарбий госпиталининг малакали шифокорлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг олис ҳудудларида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.
Бу галги тиббий тадбирлар Сариосиё, Денов, Жарқўрғон ва Шеробод туманларида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун ўтказилди.
III даражали сержант Акбар Аҳмедов (Термиз гарнизони)нинг таъкидлашича, ушбу ташаббус ҳарбийларнинг оила аъзоларини соғлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда малакали тиббий маслаҳатлар бериш орқали уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрикка малакали невропотолог, терапевт, онколог, травматолог ҳамда гинекологлар жалб қилиниб, болалардаги сурункали касаллик ҳамда аёлларда бачадон бўйнини текшириш ва рак олди ҳолатини аниқлаш мумкин бўлган кольпоскопия каби текширувлари ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, Замонавий тиббиётнинг фикрича, бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига энг жиддий хавф туғдирадиган касалликлардан бири саналади. Аммо энг муҳим жиҳат – бу касаллик эрта аниқланса, уни даволаш имконияти мавжуд. Айнан шунинг учун мунтазам тиббий кўриклар ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига бўлган масъулиятидир.
Тиббий кўрик давомида ҳарбий хизматчиларнинг аёллари саломатлиги борасида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб олиб, саломатликларини назоратдан ўтказди.
Ушбу ташаббус ҳарбий хизматчиларнинг руҳий ҳолати, иш фаолияти ва оилавий барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Ахир, ҳар бир ҳарбий ўз орқасида соғлом, хотиржам ва бахтли оила борлигини билса, хизмат бурчини янада масъулият билан адо этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг