Ҳар куни помидор шарбатини истеъмол қилсангиз…

Помидор шарбати нафақат мазали, балки соғлом турмуш тарзининг бир қисми сифатида ҳам кўрилиши лозим. У таркибида турли витамин ва минералларни жамлаган бўлиб, доимий ичилганда организмга сезиларли ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу оддий ичимлик юрак-қон томир тизимидан тортиб, қандли диабетнинг олдини олишгача бўлган кўплаб фойдалари мавжуд. Ушбу мақолада помидор шарбатини мунтазам истеъмол қилишнинг 6 та энг муҳим ижобий таъсирига тўхталиб ўтамиз.
1. Тананинг витаминларга бўлган эҳтиёжини қондиради
Помидор шарбатининг асосий афзалликларидан бири унинг витаминларга тўйинган таркибидир. У калория жиҳатидан енгил, аммо «А», «C», «К», «Б» гуруҳи витаминлари, шунингдек калий, магний ва марганец каби фойдали элементларга бой. Энг муҳими, помидор шарбати 94% сувдан иборат бўлиб, бу уни яхши гидратация манбаига айлантиради.
2. Қон босимини туширади
Помидор шарбатидаги ликопин антиоксиданти ва калий моддаси қон томирларини кенгайтириб, қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Айрим илмий изланишлар натижаларига кўра, ош тузи қўшилмаган помидор шарбатини бир йил давомида мунтазам ичган кишиларда қон босими кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайган.
3. Холестерин даражасини назорат қилади
Ликопин моддаси «ёмон» холестерин (ЛДЛ) миқдорини камайтиришда ҳам самарали экани исботланган. Қон босимини ўрганишга бағишланган бир тадқиқотда қатнашчилар мунтазам помидор шарбати ичгач, ЛДЛ даражаси пасайгани кузатилган. Бу юрак хасталикларининг олдини олишда оддий ва фойдали чораларидан бири бўлиши мумкин.
4. Сурункали касалликлар хавфини камайтиради
Помидор шарбати юрак саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, саратон каби оғир касалликларнинг олдини олишда ҳам ёрдам бериши мумкин. Ликопин антиоксиданти артерияларда ёғ қатламларини ҳосил бўлишини секинлаштиради, қон айланишини яхшилайди ва ҳужайраларни зарарли эркин радикаллардан ҳимоя қилади. Тадқиқотлар, айниқса, простата саратони хавфини камайтиришда помидор шарбатининг фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
5. Диабетга йўлиқишдан асрайди
Антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли ликопин 2-тур диабетни камайтириш ва уни бошқаришда ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин. Помидор шарбатидаги калий ва магний моддаси ҳам қондаги шакар миқдорини меъёрда ушлашга ёрдам беради.
6. Қанд миқдорини барқарорлаштиради
Помидор шарбатининг глемик индекси паст бўлгани сабабли, уни ичиш қонда шакар даражасининг кескин кўтарилишига сабаб бўлмайди. Ҳатто айрим тадқиқотларда овқатдан ярим соат олдин бир стакан помидор шарбати ичган кишиларда овқатдан кейинги қанд даражаси назорат остида бўлгани аниқланган.
Ҳар қандай маҳсулот каби, помидор шарбатини ҳам меъёрида ичиш керак. У кўпинча натрийга бой бўлади. Шу сабабли ортиқча истеъмол қилинганда зарарли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, унинг табиий кислотаси баъзида жиғилдон қайнаши ёки гастрит муаммоларини кучайтиради. Буйрак хасталиги бўлган кишилар эса шарбатдаги юқори калий миқдорига эҳтиёткорлик билан қарашлари лозим.
Мутахассислар имкон қадар натрийси камайтирилган ёки умуман тузсиз помидор шарбатини танлашни тавсия қилади. Энг яхши усул уйда янги помидордан шарбат тайёрлаш. Бунда туз ва зираворларни ўзингиз назорат қилишингиз, ҳатто қўшимча соғлом ингредиентлар қўшишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг