Ҳар бир спорт мактаби, мураббийи фаолиятида аниқ натижа бўлиши шарт
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Президент олимпиадаси ҳамда халқаро ва комплекс мусобақаларда муваффақият қозонган вилоят спортчилари, уларнинг мураббийлари, спорт соҳаси мутасаддилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда юқори натижаларни қайд этган спортчилар ва уларнинг мураббийлари ташаккурнома, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлар натижасида Сирдарёда ҳам спорт инфратузилмаси босқичма-босқич ривожланиб бораётгани таъкидланди. Шу билан бирга, бу имкониятлар ҳар бир спорт мактаби, мураббийи фаолиятида аниқ натижа билан ўз ифодасини топиши шартлиги айтилди ва вилоят раҳбари спортчиларни ёшлар учун ибрат мактаби сифатида эътироф этди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг вилоятда 2025 йилда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда айрим спорт мактабларида ишлар етарли даражада ташкил этилмагани, хусусан олимпия спорт турлари бўйича селекция ишлари, машғулотлар сифати ва иқтидорли ёшларни аниқлаш тизимида жиддий камчиликлар мавжудлиги очиқ айтилди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов масъулларга ҳар бир спорт мактаби, мураббийи ва спорт тури кесимида ишларни қайтадан кўриб чиқиш, машғулотлар сифатини ошириш, ортда қолаётган спорт турларини ривожлантириш, селекция тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда мураббийларнинг муаммо , таклифларини чуқур ўрганиш бўйича аниқ вазифа ҳамда топшириқлар берди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг