«Ҳақ сари» номли кўргазмадан фоторепортаж
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюраси санъати музейи билан ҳамкорликда буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Ниёзали Холматов асарларидан ташкил топган кўргазма ўз ишини бошлади.
Холматов Ўзбекистонда лак миниатюралари тикланишининг асосчиларидан биридир. Уста ўзининг ижодий асарлари билан тарихий миниатюра анъаналарининг замонавий санъатда ривожланиш йўлини кўрсатди. Маҳаллий миниатюра мактабларининг қатъий қонунлари тизимига риоя қилишдан бош тортган холда, у технологик жараёнда ҳам, асарнинг образли ечимида хам ўзига хос услубини жорий этди.
Ниёзали Холматов сингари усталар туфайли мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миниатюра нафақат анъанавий санъат тури, балки турли воситалар орқали амалга ошириладиган кенг бадиий ва услубий йўналишга айланди.
Ниёзали Холматов ўрта асрларнинг барча бадиий ижодига улкан таъсир кўрсатган тасаввуф диний, кенгроқ маънавий-ахлоқий тажрибани хам ҳиссий хам амалий жиҳатдан англашга ҳаракат қилган биринчи рассомлардан биридир.
Шарқнинг анъанавий санъатининг бадиий тамойиллари Ниёзали Холматовнинг монументал асарларида акс этган. Унинг деворий асарлари учун тасвирий шаклларнинг режали ечими, ранг ва тасвирлар рамзийлиги, тасодифийлик ва лўндалик хос бўлиб, уларни А.Ходжаев номидаги Сирдарё мусиқали драма театри, «Туркистон» саройида, Ҳиндистон ва Туркиянинг Тошкентдаги элчихоналари биноларида ва бошқа жойларда томоша қилиш мумкин.
Кўргазмада Н.Холматовнинг 55 дан ортиқ рангтасвир ва графика асарлари ҳамда 20 дан ортиқ заргарлик буюмлари намойиш этилган. Улар асосан А.Навоий ижодига тасаввуф илмига бағишланган.
«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг