Ҳамзат Чимаев ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони бўлди
Бугун, 17 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳридаги “United Center” спорт мажмуасида UFC 319 турнири бўлиб ўтди. Унинг марказий жангида асли чеченистонлик ҳозирда БАА вакили бўлган Ҳамзат Чимаев жанубий африкалик Дрикюс Дю Плессининг чемпионлик камари учун октагонга чиқди.
Ўрта вазн тоифаси (-84 кг) чемпионлиги учун кечган жанг тўлиқ 5 раунд давом этди. Бу вазнда амалдаги чемпион Дю Плесси бўлишига қарамай, Чимаев баҳсни тўлиқ устунликда ўтказди. 31 ёшли даъвогар барча раундларни ютган ҳолда промоушеннинг мазкур дивизионидаги чемпионига айланди.
Хамзат ушбу ғалабаси учун кафолатланган гонорардан ташқари UFCʼнинг махсус бонусига ҳам лойиқ кўрилди.
Ундан ташқари Лерон Мёрфи, Карлос Пратес ва Тим Эллиот ҳам “энг яхши иштирок учун” 50 минг доллар миқдоридаги мукофот пулларини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг