Ҳамманинг нигоҳи Рафаҳда: 47 миллиондан ортиқ одам томонидан бўлинган пост

17:05 31 Май 2024 Дунё
348 0

Бир жойдан иккинчи жойга кўчирилаётган фаластинликларнинг лагерлардаги чодири тасвирланган сурат шу кунларда ижтимоий тармоқларда оммалашди. Унда "Барчанинг нигоҳи Рафаҳда" шиорини кўриш мумкин ва бу пост сунъий интеллект томонидан яратилган.

Ушбу ўзига хос тренд 26 май куни Исроил аскарларининг Рафаҳдаги қочқинлар лагерига ҳаво зарбасини йўллаганидан сўнг тарқалди. Ҳозиргача 47 миллион мартадан кўп одам томонидан улашилган ва булар орасида америкалик актёр Марк Руффало, ҳинд актрисаси Приянка Чопра, Дуа Липа, Льюис Хемилтон, Гиги ва Белла Ҳадид ҳамда машҳур футболчилар ҳам бор.

"BBC" хабарига кўра, ушбу шиорни Малайзиялик ёш интернет фойдаланувчиси ўз саҳифасига жойлаштиргандан сўнг тезда оммалашиб кетган. Шундан кейин бутун дунё бўйлаб авж олаётган митингларда ҳам “All eyes on Rafah” сўзлари ишлатила бошланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?