Ҳайит байрами куни метродан фойдаланиш вақтинча бепул бўлади

13:04 05 Июнь 2025 Жамият
112 0

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метрополитени вақтинча барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, байрам кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида қуйидагича тартибда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади:

  • 7 июнь – шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;
  • 8 июнь – якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.

Метрополитен матбуот хизмати аввалроқ 6 июнь – Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин яъни тонгги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлаши ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер