Ҳафта бошида қандай об-ҳавога гувоҳ бўламиз?
Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 1-4 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1 ва 4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 2-3 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 1 февралда 4-9° илиқ, 2-3 февралда 6-11° илиқ, 4 февралда 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1-2 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3-4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-4 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 февралда 2-7° илиқ, 2-4 февралда 5-10° илиқ, кундузи 1-2 февралда 11-16° илиқ, 3-4 февралда 13-18° илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 1 февралда 4-9° илиқ, 2-3 февралда 6-11° илиқ, 4 февралда 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1-2 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3-4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-4 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1 февралда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 2-4 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1-2 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3-4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 2-4 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1 февралда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 2 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 3-4 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-2 февралда кечаси -3° совуқ 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 3-4 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг