Гуруч импорти ҳажми 19,3 минг тоннага ошган

12:12 06 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
500 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 26,9 минг тонна гуруч импорт қилган.

Гуруч импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 19,3 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар:

— Қозоғистон – 26,5 минг тонна

— Покистон – 223,2 тонна

— Хитой – 60 тонна

— Ҳиндистон – 23 тонна

— Россия – 12 тонна

— Литва – 2 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?