«Гулшан» энг замонавий маданият масканига айланди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Нарпай тумани маданият бўлимига қарашли «Гулшан» маданият маркази «Саловат» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ушбу маскан «Мароқанд сифат» масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳомийлик асосида реконструкция қилиниб, жорий йил бошида янгидан иш бошлади.

Маданият маркази хоналари ёруғ ва шинам. Концерт залида томошабинларга барча қулайлик яратилган. Хусусан, 3х6 ҳажмли замонавий экран ўрнатилган. Овоз ёзиш студияси ҳам сўнгги русумдаги жиҳозлар билан таъминланган.

Бугунги кунда «Гулшан» маданият марказида ашула, рақс, фольклор ҳамда рубоб тўгараклари фаолият юритмоқда. Уларга кўплаб иқтидорли ёшлар қамраб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг